$
12447.35 UZS
86.49
146.08 UZS
0.42
14545.97 UZS
66.46
31° Кечаси 18°

Президент Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳасини кўриб чиқди

20:29 / 09.10.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Келтирилишича, бугунги кунда шаҳар ҳудуди 43 минг 822 гектар, аҳоли сони 3 миллиондан зиёд. Келгусида бу миқёс янада ошиб бориши тайин. Шу боис Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси лойиҳалаштирилган.

Давлат раҳбари бу борадаги илк ишланмалар билан 2022 йилда танишган эди. Унда берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилди. “ТошкентбошпланЛИТИ” корхонасида Сингапур, Буюк Британия, Туркия, Германия, Хитой ва Нидерландия компаниялари билан ҳамкорликда пухта иш олиб борилди.

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та зонага ажратилади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.

Бугунги кунда экология ва транспорт муаммолари долзарб бўлиб бормоқда. Хусусан, охирги ўн йилда Тошкентдаги ҳаво ҳарорати ўртача 1 даража кўтарилган. Баъзи кунларда атмосферадаги ифлослантирувчи моддалар меъёрдан ортиқ бўлмоқда. Автомашиналар ҳам кун саин кўпайиб, йўл ҳаракати қийинлашиб бормоқда.

Шу боис янги бош режада бу масалалар инобатга олинган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилиши белгиланмоқда. Бу орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил майдон ҳозирги 3 квадрат метрдан 6 квадрат метрга ошади.

Шаҳарсозлик талабига кўра, аҳоли ўз яшаш жойидан энг яқин боғча, мактаб, шифохона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларигача кўпи билан 15 дақиқада етиб бора олиши керак. Шу боис жамоат транспорти тармоғи кенгайтирилиб, боғламлар ва бекатлар кўпайтирилади. Янги йўллар қурилиб, метробус йўналишлари ташкил этилади.

Сўнгги йиллардаги ўсиш натижасида Тошкентда электр энергияси, сув ва оқова инфратузилмаси юклама билан ишлаяпти. Бош режа лойиҳасида бу қувватларни ошириш манбалари ҳам ҳисоб-китоб қилинган.

Бош режа тасдиқлангач, унинг хариталари Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги веб-сайтида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.

Мутасаддилар бош режанинг шу каби асосий кўрсаткичлари бўйича ахборот берди.

Давлат раҳбари Тошкент шаҳрини камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ ва Тошкент туманларини пойтахт билан яхлит агломерация асосида ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.



														
														13 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

13 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади
22:58 / 12.09.2025

														
														Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
21:56 / 12.09.2025

														
														Зоир Мирзаев: “Чарм билан ишлайдиган 50 дан ортиқ корхона Тошкент шаҳри экологиясига катта зарар етказмоқда”

Зоир Мирзаев: “Чарм билан ишлайдиган 50 дан ортиқ корхона Тошкент шаҳри экологиясига катта зарар етказмоқда”

Тошкент вилояти ҳокими ана шу корхоналарни чеккароқ ҳудудларга кўчириш хусусида тўхталиб ўтди
20:28 / 12.09.2025

														
														Рақобат қўмитаси: “Давлат харидларида 8,1 миллиард сўмлик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди”

Рақобат қўмитаси: “Давлат харидларида 8,1 миллиард сўмлик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди”

Қўмита барча ҳолатлар юзасидан батафсил ахборот бериб ўтди
19:33 / 12.09.2025

														
														Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп сармоя киритмоқда?

Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп сармоя киритмоқда?

Буюк Британия ва Германия каби давлатлар ҳам мамлакатимизга салмоқли фоизларда инвестиция киритмоқда
18:43 / 12.09.2025

														
														Амалда мавжуд бўлган стипендияларнинг сони 13 тага етди

Амалда мавжуд бўлган стипендияларнинг сони 13 тага етди

Бу рўйхатдаги энг янгиси Абдулла Авлоний номидаги педагогик йўналишда берилувчи мукофот саналади
18:36 / 12.09.2025

														
														Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин

Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин

Eurasianet нашрининг ёзишича, Доналд Трамп АҚШнинг Марказий Осиёга ташриф буюрган биринчи президенти бўлиши мумкин.
17:09 / 12.09.2025

														
														130 ёшли аёл Ўзбекистоннинг энг кекса инсони сифатида расман тан олинди

130 ёшли аёл Ўзбекистоннинг энг кекса инсони сифатида расман тан олинди

Фарғоналик аёл Ўзбекистоннинг энг кекса фуқароси деб тан олинди: у 1895 йилда туғилган.
15:20 / 12.09.2025

														
														Қашқадарёда қалбаки алкоголь савдосига чек қўйилди

Қашқадарёда қалбаки алкоголь савдосига чек қўйилди

Қашқадарёда 750 дона қалбаки алкоголь маҳсулотларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
13:57 / 12.09.2025

														
														Сурхондарёда ноқонуний террористик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Сурхондарёда ноқонуний террористик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

“Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан эса инсонпарварлик принциплари билан енгиллик қилиниб, кечиримлилик сиёсати қўлланилди…
10:36 / 12.09.2025

Бу ҳам қизиқ

ТИВ: “Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий вертолётларни қайтармайди”

ТИВ: “Ўзбекистон Афғонистонга ҳарбий вертолётларни қайтармайди”

Аввалроқ “Толибон” Ўзбекистон ҳукумати бунга рози бўлганлиги ҳақида хабар берганди
22:51 / 11.09.2025
Шавкат Мирзиёев Исроилнинг Доҳага берган ракета зарбаларини кескин қоралади

Шавкат Мирзиёев Исроилнинг Доҳага берган ракета зарбаларини кескин қоралади

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
22:36 / 12.09.2025
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Умуммиллий рўйхатга олиш мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилади
22:34 / 11.09.2025
Хорижликларнинг тижорий мақсадларда Ўзбекистонга ташрифи ортиб бормоқда

Хорижликларнинг тижорий мақсадларда Ўзбекистонга ташрифи ортиб бормоқда

Бу борадаги батафсил статистика билан танишамиз
18:57 / 11.09.2025
Амалда мавжуд бўлган стипендияларнинг сони 13 тага етди

Амалда мавжуд бўлган стипендияларнинг сони 13 тага етди

Бу рўйхатдаги энг янгиси Абдулла Авлоний номидаги педагогик йўналишда берилувчи мукофот саналади
18:36 / 12.09.2025
Рақобат қўмитаси: “Давлат харидларида 8,1 миллиард сўмлик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди”

Рақобат қўмитаси: “Давлат харидларида 8,1 миллиард сўмлик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди”

Қўмита барча ҳолатлар юзасидан батафсил ахборот бериб ўтди
19:33 / 12.09.2025
Тошкентга йўловчи олиб кетаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди

Тошкентга йўловчи олиб кетаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди

“РИА Новости”нинг ёзишича, самолёт парвозини давом эттирган бўлиб, у Тошкентга соат 13:35 да учиб келиши кутилмоқда.
12:07 / 12.09.2025
Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп сармоя киритмоқда?

Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп сармоя киритмоқда?

Буюк Британия ва Германия каби давлатлар ҳам мамлакатимизга салмоқли фоизларда инвестиция киритмоқда
18:43 / 12.09.2025
Сурхондарёда ноқонуний террористик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Сурхондарёда ноқонуний террористик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

“Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан эса инсонпарварлик принциплари билан енгиллик қилиниб, кечиримлилик сиёсати қўлланилди…
10:36 / 12.09.2025
Сурхондарё ва Тошкент вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Сурхондарё ва Тошкент вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
21:56 / 11.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!