$
12179.81 UZS
-30.05
156.73 UZS
-0.8
14139.54 UZS
-31.22
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

22:34 / 11.09.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатни ривожлантириш истиқболларини белгилашда аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, яшаш даражаси ва фаровонлиги, қишлоқ хўжалиги ҳолатини аниқлаш жуда муҳим. Бунда рўйхатга олиш долзарб аҳамиятга эга.

Юртимизда умуммиллий рўйхатга олиш охирги марта 1989 йилда ўтказилган. Сўнгги йилларда бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” қонун қабул қилиниб, аҳолини ҳар 10 йилда, қишлоқ хўжалигини эса ҳар 5 йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказиш белгиланган.

Шу боис, 2021 йилда аҳолини, 2022 йилда эса қишлоқ хўжалигини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди. Лекин тўлақонли рўйхатга олишни ўтказиш учун зарур омиллар ва халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш маълум вақтни тақозо этиши боис, бу тадбир кейинга қолдирилган эди.

Тақдимотда халқаро тажрибадан келиб чиқиб ҳамда Жаҳон банки, ЮНФПА ва ФАО ташкилотлари иштирокида ишлаб чиқилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини бир вақтда рўйхатдан ўтказиш таклифи кўриб чиқилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда.

Мазкур усул орқали харажатлар сезиларли қисқариб, 1,3 триллион сўм маблағ тежалади. Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнлари оддий ва шаффоф тарзда ташкил этилади. Саволларнинг сони аввал режалаштирилган 328 тадан 71 тага қисқартирилди.

Рўйхатга олиш натижасида Европа статистика конференциясининг 2020 йилдаги тавсиялари асосида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.

Рўйхатга олиш жараёнларини самарали амалга ошириш учун “маҳалла еттилиги” махсус ўқув дастури асосида тайёрланади ва рағбатлантирилади. Бунинг учун Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган статистика тизимини мустаҳкамлаш лойиҳасининг маблағлари йўналтирилади.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғибот ишлари йўлга қўйилади. Махсус кўрсатув ва видеороликлар намойиш этилиб, фуқароларнинг хабардорлиги оширилади.

Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг ҳақиқий кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини тизимли ва сифатли амалга ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.



														
														Саида Мирзиёева Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди

Саида Мирзиёева Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда илк бор бир вақтнинг ўзида ўн нафар аёл судья давлат мукофотларига сазовор бўлди. Тасаввур қили…
17:13 / 05.03.2026

														
														6 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

6 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезли…
16:53 / 05.03.2026

														
														“Тирик китоб”га букинист дўкончаси қуриб берилади

“Тирик китоб”га букинист дўкончаси қуриб берилади

Ёшлар ишлари агентлиги президент қарорида китоб савдосига қулай шароит яратиш, Ўзбекистон бўйлаб китоб кўчалари ва боғларини…
15:41 / 05.03.2026

														
														Яқин Шарқдан Ўзбекистонга 9361 нафар фуқаролар эвакуация қилинди

Яқин Шарқдан Ўзбекистонга 9361 нафар фуқаролар эвакуация қилинди

Яқин Шарқ давлатларидан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5 март куни 9 361 нафарга етди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмат…
14:56 / 05.03.2026

														
														Мисрда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

Мисрда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди

“Мисрнинг Қоҳира шаҳрида вафот этган ватандошимизнинг жасади дипломатлар кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди”, – деб хабар бе…
13:39 / 05.03.2026

														
														Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди

Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 251¹, 246, 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатил…
12:38 / 05.03.2026

														
														Ўзбекистонда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлганларни камералар орқали аниқлаш бошланди

Ўзбекистонда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлганларни камералар орқали аниқлаш бошланди

Ўзбекистонда энди ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган инсон машина бошқарса, ҳолат камералар томонидан аниқланиб, ҳуқуқбуза…
12:17 / 05.03.2026

														
														Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар ўзбекистонлик уй-жой билан таъминланди

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар ўзбекистонлик уй-жой билан таъминланди

“4 март куни Ўзбекистон элчихонаси вакиллари турли сабабларга кўра Қатарда бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олиб, улар…
10:35 / 05.03.2026

														
														Ўзбекистонда бир ой давомида 74,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

Ўзбекистонда бир ой давомида 74,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

“Ўзенергоинспексия” томонидан жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ре…
10:11 / 05.03.2026

														
														Қарши ва Бухорода бозор раҳбарлари пора билан ушланди

Қарши ва Бухорода бозор раҳбарлари пора билан ушланди

Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
09:20 / 05.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Centrum Air 5 март куни Дубай  Тошкент йўналишида ватанга қайтариш рейсини амалга оширади

Centrum Air 5 март куни Дубай  Тошкент йўналишида ватанга қайтариш рейсини амалга оширади

Эртага, 5 март куни Дубайдан Тошкентга C6352 рақамли ватанга қайтариш (репатриация) рейси амалга оширилади.
09:18 / 04.03.2026
Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Муқаддас Рамазон ойида рўй бераётган бундай нохуш ҳолатлар халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид эканлиги ҳамда тинчлик-осойиштали…
17:02 / 04.03.2026
Президент топшириғи билан Мадина ва Жиддадан 4 948 нафар фуқаро ватанга қайтарилди

Президент топшириғи билан Мадина ва Жиддадан 4 948 нафар фуқаро ватанга қайтарилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Транспорт вазирлиги ва авиакомпаниялар ҳамкорлигида фуқароларни қайтариш чоралар…
16:14 / 04.03.2026
Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди

Фарғонада қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 251¹, 246, 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатил…
12:38 / 05.03.2026
Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз хизмат мавқеиларини суиистемол қи…
22:34 / 03.03.2026
Ўзбекистонда бир ой давомида 74,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

Ўзбекистонда бир ой давомида 74,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

“Ўзенергоинспексия” томонидан жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ре…
10:11 / 05.03.2026
Жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколати прокуратура органларига ўтказилади

Жинсий жиноятлар бўйича тергов ваколати прокуратура органларига ўтказилади

Бу ҳақда “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олди…
10:01 / 04.03.2026
Хитой Форс кўрфазидаги можаролар фонида нефть экспортини тўхтатади

Хитой Форс кўрфазидаги можаролар фонида нефть экспортини тўхтатади

Мамлакат ҳукумат нефтни қайта ишлаш компанияларига янги экспорт шартномаларини тузмаслик ва келишилган жўнатмаларни бекор қи…
16:45 / 05.03.2026
Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача "метан заправкалар" фаолиятига вақтинча чеклов киритилади

Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 4 март куни соат 19:00 дан 5 март куни соат 10:00 гача "метан заправкалар" фаолиятига вақтинча чеклов киритилади

Республикамиз ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб ошди.
19:41 / 04.03.2026
“Тирик китоб”га букинист дўкончаси қуриб берилади

“Тирик китоб”га букинист дўкончаси қуриб берилади

Ёшлар ишлари агентлиги президент қарорида китоб савдосига қулай шароит яратиш, Ўзбекистон бўйлаб китоб кўчалари ва боғларини…
15:41 / 05.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!