$
12114.97 UZS
40.69
162.07 UZS
1.21
14260.53 UZS
41.86
31° Кечаси 18°

Сурхондарёда ноқонуний террористик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

10:36 / 12.09.2025

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарорига биноан террорчилик ташкилоти деб тан олинган ва мамлакатимизда фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ аъзолари орасида муқаддам экстремистик ғоялар билан боғлиқ содир этган жиноятлари учун 2021 йилда енгиллик қўлланилиб, шартли озодлик билан очиқликда қолдирилган шахслар ҳам бор.

2024 йилда ташкил этилган гуруҳ аъзолари вилоятнинг тоғолди ҳудудларида ҳордиқ чиқариш ниқоби остида ўтказилган диний йиғинларда террорчилик ташкилотлари ғоявий раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, Сурия давлатига бориб, жангарилар сафида “жиҳод” қилиш ва ўзларини портлатиш йўли билан “шаҳид” бўлиш масалаларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти ёлловчилари билан мулоқот ўрнатиб, улар юборган қўлбола портловчи қурилмалар ва заҳарловчи моддалар тайёрлашнинг электрон йўриқномалари ёрдамида кейинчалик қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни режа қилишган.

Шу мақсадда “Телеграм” мессенжеридаги ёпиқ гуруҳда хориждаги террорчилар кўмагида портловчи моддалар тайёрлаш бўйича назарий билимларни ўрганишган.

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг 4 нафар аъзоси интернетдаги тарғиботлар таъсирида Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишга улгурган. Натижада уларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, расмий қидирув эълон қилинган.

Гуруҳнинг 20 нафар фаол аъзосига нисбатан суд ҳукми ўқилди ва улар Жиноят Кодексининг 155, 155-2, 155-3, 159, 244-1 ва 244-2 моддалари билан айбли деб топилиб, қилмишларига мос равишда 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилгани билдирилди.

“Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан эса инсонпарварлик принциплари билан енгиллик қилиниб, кечиримлилик сиёсати қўлланилди”, – дейилади хабарда.



														
														9-май куни учун об-ҳаво маълумоти

9-май куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
19:12 / 08.05.2026

														
														Тошкентда Халқаро миграция форуми бўлиб ўтади

Тошкентда Халқаро миграция форуми бўлиб ўтади

2026 йил 18–19 май кунлари Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзу…
17:40 / 08.05.2026

														
														Жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

Жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

Уларнинг ишлари судга юборилган. Яна 132 нафар ҳайдовчининг жарима баллари 8 тадан ошгани маълум қилинди.
15:04 / 08.05.2026

														
														Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

Бугун, 8 май куни Президент Шавкат Мирзиёев “Матонат мадҳияси” монументига ҳамда “Миллат фидойилари” хиёбонига гул қўяди. Бу…
10:46 / 08.05.2026

														
														Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди

Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига мурожаат била…
10:18 / 08.05.2026

														
														Бугун барча ходимлар 1 соат эрта кетишлари мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат эрта кетишлари мумкин

Меҳнат кодексига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир…
10:02 / 08.05.2026

														
														11 май куни юқори синф ўқувчилари учун дарслар ташкил этилади

11 май куни юқори синф ўқувчилари учун дарслар ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 11 май куни умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун ўқ…
06:18 / 08.05.2026

														
														8 май кунги об-ҳаво маълумоти

8 май кунги об-ҳаво маълумоти

Бугун республика ҳудудлари бўйича ҳаво асосан иссиқ ва қуруқ бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуёшли об-ҳаво сақланиб туради, ай…
06:11 / 08.05.2026

														
														Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказ…
17:37 / 07.05.2026

														
														Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамко…
17:34 / 07.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

Бугун, 8 май куни Президент Шавкат Мирзиёев “Матонат мадҳияси” монументига ҳамда “Миллат фидойилари” хиёбонига гул қўяди. Бу…
10:46 / 08.05.2026
Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Matiz ҳалокатга учради, ҳайдовчи вафот этди

Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Matiz ҳалокатга учради, ҳайдовчи вафот этди

ЙҲХХ хабарига кўра, жорий йилнинг 5 май куни соат 09:05 ларда Навоий вилояти, Нурота туманида Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўл…
17:49 / 06.05.2026
Бугун барча ходимлар 1 соат эрта кетишлари мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат эрта кетишлари мумкин

Меҳнат кодексига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир…
10:02 / 08.05.2026
Обама: “Агар ўзга сайёраликлар бўлганида, бу сир сақланиб қолмасди”

Обама: “Агар ўзга сайёраликлар бўлганида, бу сир сақланиб қолмасди”

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ҳукумат ўзга сайёраликлар билан боғлиқ маълумотларни узоқ вақт сир сақлаб қола олмаслиг…
09:47 / 07.05.2026
8 май кунги об-ҳаво маълумоти

8 май кунги об-ҳаво маълумоти

Бугун республика ҳудудлари бўйича ҳаво асосан иссиқ ва қуруқ бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуёшли об-ҳаво сақланиб туради, ай…
06:11 / 08.05.2026
Жавоҳир Синдаровни Ян Непомняшийга қиёслашди

Жавоҳир Синдаровни Ян Непомняшийга қиёслашди

“Жавоҳирнинг Номзодлар турниридаги иштироки худди Непомняшийнинг Мадридда кўрсатган натижасига ўхшади”, – Алиреза Фиружа.
17:01 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Австрия делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Австрия делегациясини қабул қилди

7 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Беате Майнл-Р…
16:59 / 07.05.2026
Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди

Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига мурожаат била…
10:18 / 08.05.2026
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказ…
17:37 / 07.05.2026
Янги электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошланди

Янги электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошланди

“Нурафшон – Пискент – Бўка – Бекобод – Боёвут – Янгиер” йўналишида янги электрлаштирилган темир йўл тармоғи қурилишига старт…
15:40 / 07.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!