Маълумотларга кўра, 12 сентябрь куни соат маҳаллий вақт билан 07:40 да (Тошкент вақти билан соат 09:40 да) Ural Аирлинесънинг Иркутск—Тошкент рейсини амалга ошираётган А-319 самолёти двигателга қушлар галаси урилиши сабаб учиш-қўниш йўлагидан ортга қайтган.
Самолёт бортида 91 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Транспорт прокуратураси томонидан текширув тайинланган.
“РИА Новости”нинг ёзишича, самолёт парвозини давом эттирган бўлиб, у Тошкентга соат 13:35 да учиб келиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!