$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Президентликни отасидан мерос олган давлат раҳбарлари

14:40 / 16.03.2022

Бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг бутун эътибори Украина Россия ўртасидаги воқеаларда бўлиб турган бир паллада, 12 март куни Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “арзанда” ўғли Сардор Бердимуҳамедов ғалаба қозонди.

Бугун, ХХI аср бўлишига қарамай “Арқадағ” худди ўрта асрдагига ўхшаб, ҳокимиятни ўғлига мерос қилиб берди. Ажабланарлиси замонавий дунёда президентликни отасидан бевосита ёки билвосита мерос олиб давлатни бошқараётган президентлар талайгина.

Ушбу мақоламизда раҳбарлик курсисини отасидан мерос олган президентлар ҳақида маълумот берамиз.

Озарбайжондаги Алиевлар сулоласи

Бу сулола ҳокимиятга анча олдин, аниқроғи 1969 йилда келган. Ўша вақтда Озарбайжон ССР Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) раҳбари Ҳайдар (Гейдар) Алиев Республика коммунистик партиясининг биринчи котиби лавозимига тайинланди. Бундан мақсад Озарбайжонда коррупцияга қарши курашиш эди. Янги раҳбар ўзини кўрсатиб мамлакатда коррупциянинг кўламини анча қисқартирди.

1982 йилнинг ноябрь ойида СССР раҳбари Леонид Брежнев вафот этди. Унинг ўрнини КГБ раҳбари Юрий Андропов эгаллади. Алиев Андропов билан яхшигина таниш эди. Шу сабабли Ҳайдар Алиев СССР Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва сиёсий бюро аъзоси лавозимига кўтарилди. У 1987 йилда нафақага чиқди.

1991 йил Совет Иттифоқи парчалангач, демократ Абулфаз Элчибей ҳокимиятни ўз қўлига олди. Лекин унинг ҳукмронлиги кўпга бормади. 1993 йилда Абулфаз Элчибей Алиевнинг қўли билан ҳокимиятдан ағдарилди. Ўша йили ўтказилган президентлик сайловида “КГБ”чи Ҳайдар Алиев 98,8 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. У мамлакатда авторитар режим ва шахсга сиғиниш сиёсатини ўрнатди.

2003 йилда Ҳайдар Алиевнинг аҳволи кескин оғирлашди. Ўша йилнинг октябрь ойида Озарбайжонда президентлик сайлови бўлиб ўтиши керак эди. Ҳайдар Алиев ўғли Илҳом Алиевни йиллар давомида ўзидан кейинги раҳбар сифатида тарбиялади. Ахир, ким ҳам ҳокимиятни бегона қўлларга беришни истарди? Илҳом Алиев мамлакатда отасидан кейинги энг обрўли шахс бўлиб, ўша вақтда у Бош вазир эди.

2003 йилги сайловда Илҳом Алиев ўз номзодини президентликка илгари сурди. Октябрь ойида бўлиб ўтган сайловда кичик Алиев катта фарқ билан ғалаба қозониб, Озарбайжоннинг тўртинчи президентига айланди. Шундан бери Илҳом Алиев қаторасига тўрт марта 2003, 2008, 2013 ва 2018 йиллардаги президентлик сайловларида мутлақ ғалаба қилиб, мамлакатни бошқариб келмоқда. Бугунги кунда унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева мамлакатнинг вице-президенти ҳисобланади. Алиевнинг ўғли Гейдар Алиев ҳали 22 ёшда бўлишига қарамасдан бир нечта йирик компанияларга эгалик қилади. Катта эҳтимол билан у отасининг ўрнини эгаллайди. Ахир, унинг бобоси ҳокимиятни қўлга киритиш учун озмунча ҳаракат қилганми?!

Шифокорлар оиласи

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Кариб ҳавзасида жойлашган Гаити давлатида бир қатор сиёсий ўзгаришлар юз берди. 1956 йилги президентлик сайловида Соғлиқни сақлаш вазири бўлган шифокор Франсуа Дювалье ўз номзодини илгари сурди. Бироқ у ғалаба қозона олмади. Аламзада бўлган Франсуа Дювалье бир йилдан сўнг ҳокимиятни ҳарбийлар ёрдамида эгаллаб олди. Ҳокимият бошқарувига келган Франсуа Дювалье, ўзининг ҳукмрон партиясидан ташқари барча партияларнинг фаолиятини тақиқлаб қўйди. У мамлакатда сиёсий тозалаш уюштириб, ўз рақибларини йўқ қилди. Аҳоли устидан тоатал назорат ўрнатиш учун диктатор “Миллий хавфсизликнинг ихтиёрий милицияси” деб номланган отряд тузди. Улар мамлакатдаги ўзгача фикрловчиларни йўқ қилиш билан шуғулланган. Уларни “тантон макута” деб ҳам аташган.

Франсуа Дювалье ўзини Гаитининг умрбод президенти, ўғли Жан-Клод Дювальени эса ўзининг вориси деб эълон қилди. У 1971 йилда диабетдан вафот этди. Шундан сўнг унинг 19 ёшли ўғли Жан-Клод Гаитининг навбатдаги раҳбари ва дунёдаги энг ёш президентга айланди. 1985 йилда мамлакатда референдум бўлиб ўтди. Унга кўра, Жан-Клод Гаитининг умрбод президенти этиб тайинланди. Бироқ бир неча ойдан сўнг мамлакатда норозилик намойиши бўлиб ўтди. Диктатор митингга чиққанларни ўққа тутди. Шундан сўнг Гаитида тартибсизликлар бошланиб кетди. Бунинг оқибатида Жан-Клод мамлакатдан қочиб кетди.

Франсуа Дювалье (справа) беседует с Барроми, израильским представителем в Гаити. 1963 год. Фото: wikipedia.org

Суриядаги Асадлар оиласи

1965 йилда Дамашқда туғилган Башар Асаднинг отаси Ҳафиз Асад ўша пайтларда Сурия Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, бригада генерали эди. Мамлакатдаги диний озчилик бўлган алавийлар оиласидан эканлигига қарамай Ҳафиз Асад давлат тўнтариши уюштиришга ва ҳокимият тепасига келишга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмай у “Баас” партияси бошқарувини ҳам эгаллади ва ваколатларини кенгайтириш билан ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди ҳамда 29 йил ҳукмронлик қилди.

Ҳафиз Асаднинг Басиль, Рифат ва Башар исмли учта ўғли бор эди. Отанинг режасига   кўра, унинг ўрнини тўнғич ўғил эгаллаши керак эди. Бироқ ўртанча ўғил Рифат бундан норози бўлди. У отаси бетоб бўлиб қолганидан фойдаланиб, ҳокимиятни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди. Бироқ унинг бу режаси фош бўлгач, Рифат бадарға қилинди.

1994 йилда Басиль кутилмаганда автоҳалокат оқибатида вафот эди. Шундан сўнг Ҳафиз Асаднинг ягона ўғли қолди. Бу Башар Асад бўлиб, у Буюк Британияда бошқа ном остида офтальмология бўйича таҳсил олган ва бошқарувида унчалик катта тажрибага эга эмасди. Унинг ўзи ҳокимият тепасига келишини кутмаган бўлса ҳам керак. Шу тариқа 2000 йилда Ҳафиз Асад юрак хуружидан вафот этганидан сўнг давлат бошқаруви Башар Асадга ўтди.

Европа таълимини олган Башар Асад Шарқнинг бошқа диктаторларига ўхшамади.  2000 ва 2007 йилларда Башар Асад ягона номзод сифатида президентликни эгаллади. 2011 йилда Хомсда бўлиб ўтган талабалар намойишини шафқатсизларча бостирганидан сўнг Башар Асаднинг асл юзи фош бўлди. Шундан кейин мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетди. 2014 йилда ўтказилган президентлик сайловида Башар Асад 88,7 фоиз овоз билан учинчи муддатга сайланди. Бироқ дунёнинг аксарият давлатлари сайловнинг натижаларини тан олмади.

2021 йилнинг июль ойида ўтказилган президентлик сайловида Башар Асад 95,01 фоиз овоз билан тўртинчи муддатга сайланди ва ҳозирга қадар мамлакат бошқарувида.

Кимлар сулоласи

Иккинчи жаҳон уруши охирига келиб, Корея оролининг шимолий қисми Совет армияси, жанубий қисми эса АҚШ томонидан ишғол қилинди. 1945 йилда Корея ярим оролини СССР ва АҚШ 38-параллель чизиғи бўйича бўлиб олишди. Шундан сўнг дунё харитасида янги иккита давлат пайдо бўлди. Булар: Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР ёки Шимолий Корея) ва Жанубий Корея Республикаси.

Шимолий Кореянинг илк раҳбари Ким Ир Сен бўлиб, унинг асл исми Ким Сонг Жу эди. Бу исм “чиқаётган қуёш”, деган маънони англатади. У мамлакатда “чучхе” мафкурасини ёйди. “Чучхе” бу ҳам дин, ҳам мафкура, ҳам сиёсат, ҳам тарих ҳисобланади. Бу мафкурага кўра, энг зўр математик, энг зўр жангчи, энг зўр иқтисодчи давлат раҳбари ҳисобланади. Ким Ир Сен мамлакатда кучли шахсга сиғиниш сиёсатини олиб борди.

1970 йилда Ким Ир Сен ўғли Ким Чен Ирни ўзининг вориси деб эълон қилди. Бунга қарши чиққанлар қатағон қилинди. 1994 йилда Ким Ир Сен вафот этди. Унинг ўрнини Ким Чен Ир эгаллади. Ким Ир Сеннинг ўлими Шимолий Корея халқини қаттиқ қайғуга солди. Аҳоли шу даражада қайғуга чўмдики, ҳатто кўплаб фуқаролар буни кўтара олмай диктаторнинг ортидан боқий дунёга рихлат қилгани айтилади.

Ким Чен Ир отасининг сиёсатини “садоқат” билан давом эттирди ва мамлакат ўзининг сиёсий режимидан оғишмади. Бироқ умр қисқа. 2011 йилда Шимолий Корея доҳийси Ким Чен Ир вафот этди. Унинг дафн маросимида минглаб инсонлар доҳийнинг ортидан дод-вой солиб йиғлаган тасвири туширилган видео лавҳалар дунё аҳилини ҳайратга солди. Ким Чен Ирнинг вафотидан сўнг эса ҳокимият бошқаруви ёш ва тажрибасиз Ким Чен Ин қўлига ўтди.   

Маълумотларга кўра, Ким Чин Иннинг болалиги Швейцарияда Шимолий Корея дипломатининг ўғли ниқоби остида ўтган. У Шимолий Кореяга раҳбар бўлгач мамлакатда ҳарбий парадлар, ядровий синовлар ва шахсга сиғиниш ҳолатилари кучайди. Корея раҳбарини шафқатсиз деб аташади.

2014 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда сиёсий маҳбуслар сақлаш учун тўртта йирик лагерь ташкил этилган бўлиб, уларда 80 мингдан 120 минггача одам сақланади. Лекин ҳозирда қанча кореялик панжара ортида ўтиргани номаълум.

“Арқадағ” II

Сапармурод Ниёзов Туркманистонни 30 йил бошқариб, ўзига хос шахсга сиғинувчи шарқона диктатурани яратди. “Турукманбоши” қоғоз пулларга ўз суратини туширтирди, кўча ва шаҳарларни ўз номи билан атади. Ахлоқ қоидаларига кўра, у билан учрашган амалдорлар унинг қўлини ўпиши керак эди. Шу даражага етдики, ой номлари унинг оила аъзолари шарафига ўзгартирилди.

2007 йилда Ниёзов вафоти этди. Унинг ўрнига Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат президенти бўлди. Аммо Бердимуҳамедов мамлакатдаги режимни ўзгартирмади. У ўзининг кутилмаган қарорлари ва серқирра қизиқишлари билан донг таратди.

2022 йил 11 февраль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш етакчиларга топшириб, Халқ маслаҳати раиси сифатида қолишини айтди. Шундан сўнг, Марказий Сайлов комиссияси 2022 йилнинг 12 март санасини Туркманистонда навбатдан ташқари Президентлик сайлов куни деб белгилади.

Аслида мамлакатда ягона ёш кадр бўлиб, у ҳам бўлса давлат раҳбарининг ўғли Сардор Бердимуҳамедов эди. Кичик Бердимуҳамедов 2011-2013 йилда БМТнинг Женевадаги (Швейцария) бўлими Туркманистон ваколатхонасида маслаҳатчи лавозимида ишлаган. Бундан ташқар 2016-2019 йиллар оралиғида Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ахборот бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.

От изини той босади деганларидек, 14 март куни Туркманистонда ўтказилган навбатдан ташқари Президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов ғалаба қозонди. Маълумотларга кўра, Сардор Бердимуҳамедовга сайловда қатнашганларнинг 72,97 фоизи овоз берган.

Бўлажак Президент

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ҳам меросхўри тайин. Унинг Рустам исмли ўғли бўлиб, у бугунги кунда пойтахт Душанбе шаҳрининг ҳокими ҳисобланади. Рустам ҳар жиҳатдан президентликка номзод бўла олади. У ўзини сиёсат оламида синаб кўрмоқда. Ахир, унинг ортида қўллаб-қувватловчи кимсан – раҳнамоси бор. Имомали Раҳмон ҳам ҳокимият курсисини ўғли учун ҳозирлаб қўйган. Тожикистонда президентликка номзодлардан талаб қилинадиган минимал ёш кўрсаткичи 35 дан 30 га туширилгани бунга исбот бўла олади. Лекин буни ҳали вақт кўрсатади…


Қизиқарли


														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Павильон меъморий концепциясига “Uzumzor – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган.
08:51 / 12.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!