Бугун, 29 август куни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин “Вагнер” ёлланма гуруҳи раҳбари Евгений Пригожиннинг дафн маросимида иштирок этишни режалаштирмаётганини маълум қилган.
Песковга кўра, Кремел дафн маросими ҳақида ҳеч нарсани билмайди. Бу Пригожин оиласинг шахсий иши.
27 август куни Россия тергов қўмитаси Пригожин ўтган 23 август авиаҳалокатида ҳалок бўлганлар орасида эканлигини тасдиқлади. Қўмита баёнотида айтилишича, суд-тиббий экспертизадан сўнг самалётдан топилган барча 10 жасаднинг шахси аниқланган. Уларнинг шахси манифестга мос келади.
Кремл "Вагнер" раҳбари қасддан ўлдирилганини рад этиб, Путиннинг авиҳалокатдаги потенциал иштирокини мутлақо ёлғон деб атади.
Пригожин июн ойида Кремлда бўлиб ўтган учрашувда Путиннинг тўғридан-тўғри илтимосига қарамай, ўз ёлланма аскарларини бевосита давлат назоратига топширишдан бош тортган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!