$
12011.65 UZS
48.49
₽
143.17 UZS
0.84
€
13462.66 UZS
72.3
31° Кечаси 18°

Путиннинг панжара ортидаги душмани. Алексей Навалний аслида ким эди?

10:55 / 23.02.2024

Россиядаги намойишларга сабаб бўлган, Путин сиёсатига қарши чиққан, қамоқда бўлишига қарамасдан мамлакат ҳукуматига яхшигина “бош оғриқ” бўлган мухолифат етакчиси, сиёсатчи ва юрист Алексей Навалнийнинг сиёсий фаолиятига кенгроқ назар ташлаймиз.

Шу йилнинг 16-феврал куни интернет оламида Навалнийнинг ўлими жудаям кенг тарқалди ва турлича талқиндаги муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур жараёнда сиёсий қатлам вакиллари иккига бўлинди. Биринчиси, Навалнийни Путин ўлдирди дейишди, иккинчиси эса Россия расмийлари берган маълумотларга ўзини ишонтирди, яъни у қамоқда сайрга чиққан пайт ҳушини йўқотиб, йиқилиб тушган ва шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан вафот этган. Бундан ташқари, бу хабарга кўзи тушган айрим кузатувчиларда эса Навалний ким?, деган савол пайдо бўлди.

Асли келиб чиқиши рус-украин бўлган Алексей Навалний 1976 йил 4 июн куни Москва вилоятининг Одинсово туманида туғилади. Отаси Анатолий Навалний Украинанинг Киев вилоятида, Иванкив туманидаги Залиссия қишлоғида туғилган. Алексей Навалний Москвадан 100 км жануби-ғарбда ўсган бўлса-да, ёзги таътилда Украинага, бувисининг уйига бориб турар эди.


Навалний 1998 йили Россия Халқлар Дўстлиги Университети ҳуқуқшунослик бўлимини битиради. Кейин у Россия Федерацияси Ҳокимияти қошидаги Молия Университетида ўқийди.

2000 йили Навалний “Яблоко” сиёсий партиясига қўшилади. 2004 йилда у “Москваликларни ҳимоялаш қўмитасига” асос солиб, москваликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қурилиш коррупсиясига қарши курашиш билан шуғулланади.

Навалний Россия Халқлар дўстлиги университетида ҳуқуқни ўрганади, сўнгра Ҳукумат қошидаги Молия академиясида ўқийди. Ундан ташқари, 2010-йилда “Яле Wорлд Феллоwс” дастури доирасида АҚШнинг Ела университетида 6 ойлик курсни ўтаб қайтади.

У меҳнат фаолиятини Россиянинг “Аерофлот” банкида бошлайди. Кўп вақт ўтмай ўз бизнесига асос солади ва “Аллект”, “Несна” каби бир қатор фирмалар очади. Навалний 2001 йилда логистика билан шуғулланган бўлса, 2006 йилда “Эхо Москви”нинг бир дастурида бошловчи бўлиб ишлайди. У бир муддат профессионал адвокатлик фаолияти билан ҳам шуғулланган. 2012 йилда “Аерофлот” банкининг директорлар кенгашига қўшилади. Орадан кўп ўтмай у ерни ҳам тарк этади.

У 2013 йилда Москва мерлиги учун ўз номзодини қўяди ва иккинчи ўринни қўлга киритади. 2016-йилда эса Алексей Россия президентлик сайловларида қатнашиш истагини билдиради ва шу тариқа катта сиёсатга қадам ташлайди.

2011 йилда Алексей Навалний Коррупсияга қарши кураш фондига асос солди. Мазкур ташкилот суриштирув, тергов ва коррупсион ҳолатларни фош этиш билан биргаликда давлат амалдорларининг ноқонуний бойлик орттириши тўғрисида филмлар ҳам ишлайди. Бир қатор филмларни суратга олган Коррупсияга қарши кураш фонди 2019-йилнинг октябр ойида Россия Федерациясининг Адлия вазирлиги томонидан чет эл агентлари рўйхатига киритилган. Таъкидлаш жоиз мазкур фондда 40 дан ортиқ ходимлар ва 300 га яқин волонтёрлар фаолият юритган ва ҳукуматга қарши ишлагани учун турли ҳужумларга ҳам учраб турган.


2020 йил Навалний заҳарланади ва Германияда 5 ой даволанади. Бу жараёнда у ўзини Путиннинг одамлари заҳарлаганини айтади ва у ҳақидаги филмни оммага тақдим этади. Шундан сўнг, 2021 йилниниг 13 январь куни ватанига қайтишини айтади. Тарафдорларининг қаршилигига қарамасдан у қайтиб келади ва кутилганидек дарҳол ҳибсга олинади. Бу жараёнга тайёр бўлиб келган Навалнийнинг тайёрлаган материаллари бирин кетин ОАВга тақдим этила бошланади.


Қизиқарли жиҳати Навалнинй ўтирган самолёт белгиланган “Внуково” аеропортига эмас, балки “Шереметево”га қўнди. Чунки “Внуково”да сиёсатчини кўплаб тарафдордари кутиб турган эди. Самолёт қўнган “Шереметево” аеропортида эса, Алексейни бир неча автобусда етиб келган ОМОНчилар қарши олди ва қўлга олади. У 2021 йилдан буён қамоқда сақланиб келинаётган эди.

Айрим манбаларнинг ёзишича, Навалний ўта йирик миқдорда товламачилик жиноятини содир этишда гумонланган. У ўзи яратган қатор нотижорат ташкилотлари орқали 7 млн 812 минг доллардан ортиқ маблағ тўплаган ва йиғилган маблағнинг 4 млн 730 минг долларини шахсий эҳтиёжлари (кўчмас мулк, моддий қийматликлар сотиб олган ва турли харажатлар, жумладан, хорижда дам олиш) учун сарфлаган.


Навалнийнинг ўлимидан кейин АҚШ Россияга санкциялар жорий этилишини айтди ва Европа иттифоқи ҳам шаффоф тергов талаб қилмоқда. Шундан сўнг, баъзи кишиларда “Навалний Европанинг одами экан” деган фикрлар пайдо бўла бошлади. Сиёсатчининг ўлимида кўпчилик Путинни айбламоқда, шунингдек, Германияда бўлиб турган Владимир Зеленский ҳам “Навалнийни Путин ўлдирди”, дея баёнот берган.


Навалнийни ким молиялаштирган?

2017 йилда Алексей Навалнийнинг ўзи унга пул қаердан келишини оммага маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, асосий даромад халқнинг ўзидан келади. Гап шундаки, у асос солган коррупсияга қарши курашиш фонди ва ўзининг номи билан очилган сайтларда “донате” тугмачаси мавжуд. Айнан ўша сайтлар орқали Алексейнинг фаолиятини қўллаб-қўвватлаш истагида бўлганлар унга пул маблағларини жўнатади.

У фаолияти давомида кўплаб коррупсион ҳолатлар юзасидан бир қанча суриштирувлар ўтказган. Улар ичида энг кўзга ташлангани бу Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги суриштирувлари бўлган. Улардан энг охиргиси ҳам айнан Путиннинг Гленчекдаги саройи ҳақида бўлган эди. У Путиндан ташқари бир қатор давлат амалдорлари, шунингдек, собиқ РФ президенти Дмитрий Медведев ва ўзбекистонлик миллионер Алишер Усмонов ҳақида ҳам суриштирувлар уюштирган.


Биргина вазият дунё ОАВларини шубҳага солмоқда. 2024 йил 16 февраль куни Навалний вафот этди. Юқорида таъкидланганидек, қамоқхона маъмурияти уни сайрга чиққан пайт ҳушини йўқотган ва шифокорларнинг ҳаракатига қарамасдан ўзига келмаган дея таъкидламоқда. Уни ўлдиришдими ёки ўлдими ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Лекин унинг адвокати у билан бир кун олдинги суҳбатда унинг аҳволи яхши эканлигини ҳатто 15 февраль кунги суд мажлисида хушчақчақ экланлигини айтган. Навалний судя билан яхши кайфиятда суҳбат қурган ва ҳатто ҳазиллашиб кулган ҳам. Орадан бир кун ўтиб соат 14:17 да унинг ўлими қайд этилган ва 14:19 да оммага маълумот берилган. Бундай тезкорлик ҳам одамларда шубҳа уйғотган. Ўлимидан кейин унинг экспертиза таҳлиллари ҳам хусусий каналларда айлана бошлаган. Унда ёзилишича, Навалнийда тромб узилиши кузатилган. У 47 ёшда эди.


Бу хабарни Путинга зудлик билан етказишади ва президент мазкур информацияни оддий тарзда қабул қилади. Шу тариқа Путиннинг панжара ортидаги ашаддий танқидчиси ҳалок бўлади ва душманлари сони биттага камаяди.

Шунингдек, Навалнийнинг хотини Юлия Навалная видео мурожаат орқали ватани учун унинг ишини давом эттиришини таъкидлаган.

Илёс Болтаев тайёрлади.


Жаҳон


														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

														
														Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша уруш шароитида давлатни бошқариш тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Польша Миллий мудофаа вазирлиги мамлакатнинг уруш ва замонавий хавфсизлик таҳдидларига тўлиқ тайёргарлигини таъминлашга қара…
09:41 / 03.10.2026

														
														ИШИДни молиялаштирган ўзбекистонлик эркак АҚШга экстрадиция қилинди

ИШИДни молиялаштирган ўзбекистонлик эркак АҚШга экстрадиция қилинди

Ўзбекистонлик, ҳозирда Америка фуқароси бўлган эркак хорижий террористик ташкилотларга моддий ёрдам бергани учун айбловлар б…
10:01 / 26.09.2026

														
														Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026

														
														АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда сайлов олдидан мусулмонларга қарши риторика кучаймоқда.

АҚШда жорий йилнинг ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар яқинлашар экан, айниқса Республика партияси вакиллари томонидан мусулмон…
16:23 / 13.09.2026

														
														Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди

Кеча, 9 сентябрь куни Молдовадан Норвегияга учаётган Зеленскийнинг самолёти дрон билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди ва р…
11:21 / 10.09.2026

														
														YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

YIHS Россияга қарши қарийб 900 та ишни ёпди.

Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕИҲС) ресурслар етишмаслиги сабаб Россияга қарши берилган 879 та индивидуал шикоятни кўриб чиқи…
16:53 / 04.09.2026

														
														Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Қозоғистонга кириш учун пулли электрон рухсатнома - вазият ҳақида нималар маълум?

Интернетда ноябрь ойидан бошлаб, визасиз мамлакатлар фуқаролари учун Қозоғистонга киришга пулли электрон рухсатнома жорий эт…
18:35 / 02.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон вакили Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасига ташриф буюриб, юқори технологиялар, жумладан, мудофаа саноати со…
15:31 / 15.10.2026
Туркиядаги ўзбекистонликлар кучли ёмғир ва шамол сабаб огоҳлантирилди

Туркиядаги ўзбекистонликлар кучли ёмғир ва шамол сабаб огоҳлантирилди

Туркиянинг Истанбул, Ялова ва Кожаэли вилоятларида кучли ёмғир ва шамол кутилаётгани сабабли у ерда яшаётган ёки вақтинча бў…
11:29 / 15.10.2026
Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Марказий банки 2026–2030 йилларга мўлжалланган кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб …
11:31 / 14.10.2026
Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилди

Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун кучга кирди. Ҳужжат билан 5 та кодекс…
09:22 / 15.10.2026
Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Мирзиёев Осиёда ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитида минтақа…
16:14 / 15.10.2026
Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Гулистонда нарколаборатория фош этилди: уч киши ушланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни қайта ишлаб, сотиш билан шуғулланган уч нафар фуқаро то…
09:33 / 14.10.2026
Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади.
15:38 / 14.10.2026
Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 1,7 гектар майдонда фавворали сунъий кўл қурилиши бошланди. Лойиҳа …
16:39 / 15.10.2026
Банк номидан фуқароларни алдаб, 8 млн доллар ўзлаштирган гуруҳ фош этилди

Банк номидан фуқароларни алдаб, 8 млн доллар ўзлаштирган гуруҳ фош этилди

Ўзбекистонда ноқонуний ГСМ-шлюз қурилмаларидан фойдаланиб, сохта колл-марказ ташкил этган ва фуқароларнинг банк карталаридаг…
09:26 / 15.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!