Қадимги Мисрнинг энг қудратли фиръавнига тегишли узоқ вақтдан бери йўқолган саркофаг унинг ўлимидан 3000 йил ўтиб топилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, Франциядаги Сорбонна университети ўқитувчиси ва тадқиқотчиси, мисршунос Фредерик Пайро 2009 йилда Абидосдан топган гранит парчаси устида олиб борган узоқ изланишлардан сўнг, топилма Қадимги Мисрнинг фиръавни Рамзес II га тегишли эканини маълум қилинган.
Узунлиги 5 фут ва қалинлиги 3 дюм бўлган тошда “Рамзес II нинг ўзи” деб ёзилган ўймакорлик тасвири аниқланган.
Шундан сўнг, археологлар Мисрнинг ўрта шарқидаги диний марказ тагида топилган гранит қабрни қайта ўрганди. Натижада фиръавннинг мумиёланган жасадига тегишли қолдиқлар топилган.
Маълумки, фиръавн олтин тобут билан дафн этилган, аммо кейинчалик у қабрни талаган ўғрилар томонидан вайрон қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, Рамзес II нинг қабри вайрон қилингандан сўнг, унинг қолдиқлари гипсли саркофагга кўчирилган ва охир-оқибат Абидосга олиб келиниб, гранит саркофагга жойлаштирилган.
“Ушбу кашфиёт ўша пайтда Шоҳлар водийси нафақат талон-торож қилингани, балки дафн маросими буюмлари кейинги ҳукмдорлар томонидан қайта ишлатилганлигининг янги далилидир”, – дейди Пайро.
Маълумот учун, Буюк Рамзес II 19-сулоладан бўлган Қадимги Миср фиръавни бўлиб, у тахминан милоддан аввалги 1279-1213 йилларда ҳукмронлик қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!