Қашқадарё вилоятида Gentra ва Nexia автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.
Мазкур воқеа 14 октябрь куни соат 18:20 ларда Нишон тумани “Самарқанд” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 Қарши-Нишон-Таллимаржон-Грес автомобиль йўлининг 30-километрида содир бўлган. Унда қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Gentra ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳат олиб вафот этган. Транспорт воситаларида бўлган йўловчилар эса шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!