Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги газ қувурида юзага келган ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, бугун, 21 август куни соат 11:35 да Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги “Ширинобод” конидаги (“Эпсилон” ХКга қарашли) қудуқлар оралиғида диаметри 426 мм бўлган қувурдан газ сизиб чиқиш ҳолати оқибатида ёнғин юзага келган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, таъмирлаш ишларига киришилган. Воқеа сабабли жароҳатланганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилиши таъкидланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!