Қирғизистонда иккита байрам – оталар куни ва оналар куни ўрнатилди. Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасида оталар куни ва оналар кунини белгилаш тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси қонунини имзолади, деб хабар беради “Kazinform”.
Ҳужжатга кўра, мамлакатда ҳар йили 15 мартда оталар куни, май ойининг учинчи якшанбасида оналар куни нишонланади.
“Қонун оила институтини мустаҳкамлаш, шунингдек, оталар ва оналарнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва ҳиссасини эътироф этишга қаратилган”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!