Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент вақти билан 06:20 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 246 км жануби-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 4 балл. Магнитудаси 3. Чуқурлиги: 5 км. Эпицентр: Боткен, Қирғизистон Республикаси. Координаталари 40,17 шимолий кенглик, 71,75 шарқий узунлик.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Қувасой шаҳрида 2 балл, 23 км; Фарғона туманида 2-3 балл, 14 км; Фарғона шаҳрида 2 балл, 23 км.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!