$
12035.22 UZS
21.82
167.95 UZS
4.08
13915.12 UZS
84.09
31° Кечаси 18°

“Қўйлиқ” бозори бузилмайди!

17:56 / 24.06.2022

Ижтимоий тармоқларда “Қўйлиқ” бозорини шаҳар эҳтиёжлари учун олиб қўйиш масаласи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ишлар доирасида “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг тўлиқ ҳудуди давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши кўзда тутилмаган. Асосий кириш жойи олдидаги автотураргоҳ ҳудудининг бир қисми ва бир нечта вақтинча савдо қурилмаларининг ўрни қурилиш жараёнига жалб этилади. Бунда асосий бино ва савдо расталарининг аксарияти ўз жойида қолади. Лойиҳага кўра, жалб этиладиган ҳудуднинг умумий майдони 10 минг квадрат метр атрофида бўлади.

“Қўйлиқ” буюм бозори ҳам тўлиқ олиб қўйилмайди. Бу ерда ҳам автотураргоҳ ҳудуди ва бир нечта вақтинча қурилмаларнинг ўрни ишларга жалб этилиб, улар учун компенсация маблағлари тўлаб берилади. Буюм бозорининг ҳам асосий павилони ўз жойида қолади. Автотураргоҳ ҳудуди билан бирга ишларга жалб этиладиган умумий майдон 6,3 минг квадрат метрни ташкил этади.

Ишлар якунидан сўнг, бозорларнинг автотураргоҳи хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда тегишли рухсатнома бўлса, кўприк ва ёндош йўлларнинг таянч иншоотлари остида жойлаштирилиши мумкин.

“ОАВда келтирилаётган жадвал фақатгина обектлар ҳақидаги умумий маълумотни акс эттирган бўлиб, улар бузилишидан далолат бермайди.

Ушбу ер майдонлари йўл ўтказгич, Бектемир йўлидан ТХАЙга ва ТХАЙдан Бектемир йўлига (Фарғона йўлининг давоми) тушувчи йўллар қурилиши сабабли давлат ва жамоат фойдасига жалб этилмоқда”, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда пойтахтда йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. Ушбу йўл ўтказгич, шу жумладан, унинг таркибидаги ёндош йўллар шаҳарга киришда транспорт оқимини тезлаштириш, шаҳарга кириш қисмида тирбандликларнинг ва авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.


Бу ҳам қизиқ

50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда қайта режалаштириш тақиқланди

50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда қайта режалаштириш тақиқланди

Президент фармонига кўра, фойдаланиш муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда қайта режалаштириш ишларини амалга ошири…
09:04 / 06.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари билан учрашди

“Суҳбат чоғида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли мулоқотни ва амалий алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашиб …
15:43 / 09.06.2026
Жалолиддин Машарипов белидаги жароҳат сабаб ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборди

Жалолиддин Машарипов белидаги жароҳат сабаб ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар сабаб сўнгги м…
10:46 / 10.06.2026
Си Цзиньпин етти йил ичида илк бор Шимолий Кореяга борди

Си Цзиньпин етти йил ичида илк бор Шимолий Кореяга борди

Хитой Халқ раиси Си Цзиньпин душанба куни етти йил ичида биринчи давлат ташрифи билан Шимолий Кореяга борди, деб хабар берад…
11:18 / 08.06.2026
10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси…
00:19 / 10.06.2026
Ўзбекистоннинг “ажралиб қолган бўлаги”: Қирғизистон ичидаги Шоҳимардон аслида қандай жой?

Ўзбекистоннинг “ажралиб қолган бўлаги”: Қирғизистон ичидаги Шоҳимардон аслида қандай жой?

Шоҳимардон Ўзбекистоннинг энг қизиқ географик ҳудудларидан бири ҳисобланади. У Фарғона вилояти таркибига киради, бироқ геогр…
19:00 / 09.06.2026
АҚШ жанговар вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради

АҚШ жанговар вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради

АҚШ ҳарбий вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради, деб хабар беради The New York Times манбаларга таяниб.
11:03 / 09.06.2026
9 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

9 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўли…
17:25 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида …
11:38 / 08.06.2026
Aura.uz — Ўзбекистон ҳақидаги сифатли фото ва видеолар жамланган илк медиа банк ишга тушди

Aura.uz — Ўзбекистон ҳақидаги сифатли фото ва видеолар жамланган илк медиа банк ишга тушди

Контент маркази томонидан Ўзбекистоннинг бой маданияти, бетакрор табиати ва замонавий қиёфасини акс эттирувчи Aura.uz медиа …
19:09 / 06.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!