Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида муомалага киритилиши режалаштирилган сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди. Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида “И.Ш.” МЧЖ раҳбари дорихонада умумий қиймати 452 миллион сўмлик, сифатини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган 1 011 турдаги дори воситасини савдога қўйгани фош этилди.
Мазкур дорилар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида эса “Й.Пҳ.” МЧЖ раҳбари “Тетсентрик” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 9 150 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди. Текширув давомида дорихонадан умумий қиймати 309,3 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган 41 турдаги дори воситаси мусодара қилинди. Шунингдек, “Пҳ.П.” МЧЖга тегишли дори воситаларини қадоқлаш цехида давлат реестрида рўйхатдан ўтмаган, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган, умумий қиймати 139,4 миллион сўмлик 100 турдаги дори воситаси сақланаётгани аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!