“АҚШ савдо вазири ўринбосари Девид Фогел билан учрашув ўтказдик. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, савдо, инвестициялар ҳамда шерикликнинг янги йўналишлари хусусида фикр алмашдик. Ҳозирда Америка бизнес доиралари мамлакатимиздаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларга тобора катта қизиқиш билдирмоқда. Ушбу эътибор яқин истиқболда аниқ келишувлар, янги иш ўринлари ва иқтисодиёт учун кенг имкониятларга айланиши жуда муҳим.
Суҳбат чоғида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли мулоқотни ва амалий алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашиб келаётган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолиятини алоҳида кўриб чиқдик”, – дейди Президент администрацияси раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!