Исроил ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари орасида кўп тилга олинмаса-да, сўнгги йилларда ушбу мамлакат Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим иш йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Маълумотларга кўра, 2023 йилда Исроилда 10,5 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси яшаган бўлиб, уларнинг аксарияти қарияларга қараш соҳасида фаолият юритган. Айниқса, Самарқанд вилоятидан борган фуқаролар бу йўналишда салмоқли улушни ташкил этади.
2022 йилда Ўзбекистон ва Исроил ўртасида меҳнат миграцияси бўйича вақтинчалик бандликни назарда тутувчи келишув имзоланиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.2025 йил якунига келиб Исроилда хорижий ишчилар сони 227,5 минг нафарга етган. Шундан 62,9 минг нафари уй шароитида қарияларга парвариш кўрсатиш хизматида ишлайди.Қайд этилишича, Исроилдаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг 95 фоиздан ортиғи айнан қарияларга қараш соҳасида банд. Бу эса мамлакатни Ўзбекистон учун ихтисослашган меҳнат миграцияси йўналишларидан бирига айлантирмоқда.
Расмий статистикага кўра, Исроилнинг парвариш хизматлари бозорида Ҳиндистон 39 фоиз улуш билан биринчи ўринда туради. Ундан кейин Филиппин 23 фоиз, Ўзбекистон эса 20 фоиз улуш билан етакчи давлатлар қаторидан жой олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!