Россия фуқаролигини олган 10 мингга яқин муҳожир Украинага урушга кетди. Бу ҳақда тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Петербург халқаро юридик форумида сўзлаган нутқида маълум қилган.
“Биз фуқароликни олган ва ҳарбий рўйхатга олишни истамаган 30 мингдан ортиқ муҳожирларни қўлга олдик, уларни рўйхатга олиб, аллақачон 10 мингга яқин одамни СВО зонасига юбордик", – деди у.
Ушбу ҳаракатни Бастрикин муҳожирларни мамлакатдан чиқиб кетишга олиб келувчи “ҳийла” деб атади.ОАВ мунтазам равишда хавфсизлик кучларининг муҳожирларга қарши рейдлари ҳақида хабар беради. Шундай қилиб, 2 январь куни “Новая газета Европа” газетаси Янги йил арафасида полиция минглаб муҳожирларни урушга “кўнгиллилар”ни жалб қилиш учун ҳибсга олгани ҳақида ёзди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!