Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус самолёти Ғазо сектори аҳолисига 30 тонна гуманитар ёрдам етказади. Самолёт Эл-Аришдаги аэропортга учди. Бу ҳақда "Mир 24" хабар берди.
Қайд этилишича, Мисрда гуманитар ёрдам, жумладан озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари Қизил Ярим Ой вакилларига топширилади. Улар эса юкларни анклав аҳолисига йўналтиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик кенгашидаги йиғилишда сўзга чиқиб, Ғазо секторидаги ерлар ҳеч қачон ҳаёт учун яроқли бўлиши даргумон эканини айтган эди. У, шунингдек, Россияда анклавда сақланаётган барча шахсларни, миллатидан қатъи назар, озод қилишни талаб қилаётганини эслатди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!