Россия федерацияси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовойнинг маълум қилишича, Россиядаги энг кўп меҳнат мигрантлари ўзбекистонликлар бўлиб, 8 ойда Россияга 1 миллион 880 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси борган.
Таъкидланишича, Россияда 6,1 миллиондан ортиқ чет элликлар бўлиб, уларнинг асосий қисми Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларидан келган.
2024 йилнинг январь-август ойларида Россияга 1 миллион 880 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси борган.
Мамлакатдан чиқиб кетганлар сони эса 1,5 миллион кишидан ошади. Шу билан бирга 1 миллион 792 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари айни вақтда Россияда ишламоқда.
Кейинги ўринда 1,2 миллиондан ортиқ тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда бўлиб турибди.
Қозоғистон ва Россия ўртасидаги борди-келди муносабатлари миллиондан ошган бўлса-да, айни вақтда Россия бўлиб турган қозоғистонликлар сони нисбатан камроқ – 609 минг киши. Марказий Осиёнинг яна бир давлати Қирғизистоннинг эса 262 мингдан ортиқ фуқароси Россияда ишламоқда.
Шунингдек, мамлакатда 739 мингга яқин ноқонуний мигрантлар ҳам борлиги аниқланган. Уларнинг асосий қисми ҳам Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон фуқаролари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!