Маълум қилинишича, Россия Давлат Думаси депутатлари мигрант оилалардан бўлган 1–11-синф ўқувчиларига бепул таълим беришни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда.
Янги ташаббусга кўра, чет эллик болалар рус мактабларида пулли таълим олиши керак, рус тилини билиш учун фақат 3 марта тест топшириш имкони берилади.
Депутат Ярослав Ниловнинг айтишича, аввал рад этилган лойиҳага айнан мана шу ўзгартиришлар киритилган ва ҳозирда фраксиялараро мақомда Давлат Думасига қайта тақдим этиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!