Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойлаштирилган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, аёл Россия миграция қонунчилигини бузгани сабабли чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида ушлаб турилган. Унинг фарзанди эса Новосибирск шаҳридаги меҳрибонлик уйига жойлаштирилган.
Бош консулхона дипломатлари бир кун ичида тегишли ташкилотлар билан музокаралар ўтказиб, аёлнинг озод этилишига кўмаклашган. Унга ватанга қайтиш сертификати расмийлаштирилган. Фарзанди “Толмачёво” халқаро аэропортида онасига топширилган ва улар биргаликда Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Маълумотларга кўра, сўнгги бир ҳафта ичида Бош консулхона дипломатлари кўмагида жами беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!