АҚШ Президенти Дональд Трамп Medicare дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка бир марталик 90 долларлик тўловлар юборилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Соcиалъдаги саҳифасида ёзди.
Трампнинг билдиришича, тўловларнинг умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларни ташкил этади. Маблағлар Medicare Part B дастури бўйича суғурта бадалларини тўлашга ёрдам беришга йўналтирилади.
АҚШ президенти маъмурият тўловларни юборишни бошлаётганини билдирган ва уларни кекса фуқароларнинг тиббий суғурта харажатларини қоплашга кўмак сифатида изоҳлаган.
Трамп ушбу тўловлар аввал эълон қилинган бошқа дастур билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган. Мазкур дастур доирасида Жо Байден президентлиги даврида тиббий суғурта учун ортиқча тўлов қилган деб ҳисобланган қарийб 1 миллион америкаликка 500 доллардан қайтарилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларида Республикачилар партияси Вакиллар палатаси ва Сенатда назоратни сақлаб қолса, АҚШнинг барча катта ёшли фуқароларига 5 минг доллардан тўлаш режасини яна бир бор илгари сурган. Унинг айтишича, бундай тўловлар давлат бюджетига 1 триллион доллардан ортиқ маблағ талаб қилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!