Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда вилоятда умумий қиймати 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар амалга оширилиши маълум қилинди.
Давлат раҳбари йиғилишда Бухоро иқтисодиёти ва аҳоли ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилишга қаратилган янги лойиҳалар билан келганини таъкидлади.
Йиғилишда дастлаб ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу йўналишда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан 385 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг иккинчи босқичи учун қўшимча 248 миллион доллар жалб этилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, лойиҳалар натижасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Шунингдек, 775 минг киши канализация тармоғига уланади.
Марказлашган ичимлик суви билан таъминланган аҳоли улушини ҳозирги 80 фоиздан 95 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Президент масъулларга аҳоли кутаётган ушбу лойиҳаларни жадаллаштириш ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!