$
11941.65 UZS
-81.81
₽
147.65 UZS
-1.79
€
13383.01 UZS
-78.46
31° Кечаси 18°

Россиялик олимлар музликларни ўрганишнинг янги усулини яратди

12:47 / 22.07.2022

Москва давлат геодезия ва картография университети (МИИГАиК) олимлари тадқиқот гуруҳи таркибида дронлар ёрдамида музликлар юзасини ўрганишнинг янги усулини таклиф қилишди. Муаллифларнинг фикрича, уларнинг иш натижалари музликларнинг ҳаракати (тебранишлари) ва табиати тўғрисида янги маълумотлар беради, бу эса, ўз навбатида, сайёрадаги иқлим шароитларининг ўзгариш кўрсаткичидир. Тадқиқот натижалари Геодезия ва картография журналида чоп этилган.

“Антарктида жанубий яримшар ва бутун Ер иқлимини шакллантиришда катта роль ўйнайди. Сайёрада содир бўлаётган глобал иқлим ўзгаришлари қутб минтақаларидаги музликларнинг ҳаракати билан баҳоланади. Музликлар кашф этилганидан бери ўрганилиб келинмоқда ва олимлар бунинг учун доимий равишда аниқроқ усулларни изламоқдалар”, – деди тадқиқот муаллифларидан бири, МИИГАиК фотограмметрия кафедраси доценти Татяна Скрипицина.

Музликлар юзасидаги ўзгаришларни ўрганиш учун олимлар тадқиқотнинг янги усулини – псевдопаралаксларнинг ўзгартирилган усулини (маълум вақт оралиғида олинган иккита тасвирда ҳаракатланувчи нуқтанинг координата ўқи бўйлаб силжиши) таклиф қилишди. Таклиф этилаётган усул учта координатали нуқтада умумий силжиш векторини аниқлаш имконини беради.

Скрипицина модификацияланган усул ер юзасидан фототеодолит томонидан олинган бир хил ҳудуднинг кўп вақтли тасвирларидан музликлар ҳаракатининг тезлиги ва йўналишини ўлчаш учун фотограметрик псевдопараллакс усулига асосланганлигини тушунтирди. Ушбу усул ХХ асрнинг 70-йилларида Москва давлат университети профессори Юрий Книжников томонидан таклиф қилинган ва амалиётга киритилган.

Доцентнинг сўзларига кўра, музликлар ландшафтидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш учун тасвирларни – суратлардаги бир хил элементларни, масалан, ёриқлар парчаларини топиш керак. Уларни қидириш ва ўлчаш учун рақамли тасвирларни автоматик фотограметрик ишлов беришнинг замонавий алгоритмларидан фойдаланилган.

Музлик юзасининг фазовий силжишларини аниқлаш учувчисиз учиш аппаратлари томонидан олинган фотосуратлар орқали намоён бўлган ортофото тасвирлар ва музлик рельефининг рақамли моделларида амалга оширилган. Илгари бундай суратлар ер юзасидан олинган ва натижалар суратга олиш шароитлари ва тадқиқотчининг касбий маҳорати, жумладан, стереоскопик модель ёрдамида ўлчаш қобилияти билан аниқланган, музликнинг бориш қийин бўлган қисмлари эса ўрганилмаганлигича қолаверар эди.

Олинган натижалар 10 кун давомида музликларнинг силжишини тақсимлаш характерини кўрсатишга имкон берди. Ўртача силжиш 0,07 дан 10,8 метргача бўлган тарқалиш билан 6,28 метрни ташкил этди. Шунингдек, муз массасининг кўпайиш табиати ва музликнинг турли қисмларидаги ҳаракат тезлиги ҳақида янги маълумотларни олиш эҳтимоли ҳам ошган.

“Иқлим омиллари (ҳарорат, ёғингарчилик, океандаги тошқинлар, шамоллар) музликларнинг ҳаракатига бевосита таъсир қилади. Ўзгарувчан иқлим музликларнинг тебранишларига қандай таъсир қилишини таҳлил қилиш учун биз кузатишларни давом эттиришимиз ва уларни ўтган йиллардаги маълумотлар билан солиштиришимиз керак. Шундан сўнг 8-10 йилдан сўнг натижаларни солиштириш, хулоса ва прогнозлар чиқариш мумкин бўлади. Хусусан, бу турли станциялар ўртасида алоқа ўрнатиш учун муҳим аҳамиятга эга”, – дея таъкидлайди Скрипицина.

Олимлар ушбу тадқиқот маълумотларини Шимолий яримшардаги “Фридтёф” музлиги кузатувлари натижалари билан солиштирган. Маълум бўлишича, Арктика ва Антарктидадаги музликлар яқинидаги муз массасининг ҳаракат тезлиги ва тарқалиш табиати бир-бирига мос келади.

Муаллифлар таъкидлаганидек, уларнинг иш натижалари нафақат гляциология ва иқлимшуносликда, балки музликлардаги фавқулодда вазиятларни баҳолашда ҳам қўлланилиши мумкин.

Масалан, кузатувлар ўтказилган ҳудудда стратегик аҳамиятга эга бўлган йўналиш мавжуд бўлиб, у бўйлаб Россиянинг экспедиция поездлари доимий равишда “Прогресс” станциясидан “Восток” станциясидаги музлик томон ҳаракатланади. Музлик ҳаракатининг кузатувлари йўлда ёриқлар ва чуқурликлар пайдо бўлишини башорат қилиш имконини беради.

Келажакда таклиф қилинган усул вақт ўтиши билан ўзгариб турадиган ва динамикаси кузатилиши керак бўлган ҳар қандай объектларни ўрганиш учун қўлланилиши мумкин.

Тадқиқотни Москва давлат геодезия ва картография университетининг фотограмметрия кафедраси Санкт-Петербургдаги ҳамкасблар билан биргаликда олиб борган. Олинган маълумотлар Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси ва Хитойнинг табиий фанлар миллий жамғармаси гранти томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳа доирасида ишлатилган.


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 30 октябрдан Ўзбекистон автомобиль йўлларида мобил радарлар жойлашган ҳудуд ҳақида ҳайдов…
11:19 / 02.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Сиэтлда сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади

30 октябрь куни АҚШнинг Вашингтон штатидаги Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик и…
12:30 / 02.11.2026
Бугун, 2 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади

Бугун, 2 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади

Бугун кундузи республика ҳудудининг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-…
09:17 / 02.11.2026
“Imarat Development” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

“Imarat Development” МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Маълум бўлишича, МЧЖга Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг …
09:39 / 02.11.2026
Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 2026 йил давомида Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма келиб тушган. Бироқ ҳозиргача атиги 2 мин…
12:07 / 02.11.2026
Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди

Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестмин…
10:20 / 03.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили камида 30 минг нафар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бунинг …
12:21 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!