Вилоят ЙҲХБ маълумотларига кўра, ЙТҲ 14 ноябрь куни Самарқанд шаҳрининг “Камолиддин Беҳзод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида содир бўлган.
Ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган ISUZU русумли жамоат транспортини бошқариб кетаётиб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!