Ўзбекистонда вафот этган россиялик журналист Инесса Папернаянинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Суд-кимёвий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, вафот этган Инесса Папернаянинг қонида ва ички органларида карбоксигемоглобин (59 фоиз) ва водород сульфидининг излари топилган. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Хабардор.uz'га маълум қилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 20 октябрь куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонада россиялик икки фуқаро ҳамда меҳмонхонанинг бошқа хонасидан ўзбекистонлик бир нафар фуқаронинг жонсиз жасади топилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!