$
11801.23 UZS
-22.46
136.73 UZS
-3.01
13737.81 UZS
-59.25
31° Кечаси 18°

Шер тишлаб олган боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

19:24 / 19.04.2022

Тошкент туманидаги маҳаллада 7 апрел куни сут олишга дўконга чиқаётган оилага шер боласи ҳамла қилиб, ташлангани хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги боланинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, бола Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида даволанмоқда. 7 апрел куни соат тахминан 18:40 да мазкур шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими қабулхонасига 2019-йилда туғилган бемор С.М. ота-онаси билан биргаликда мурожаат қилган.

Навбатчи шифокор кўригидан сўнг у “Бошнинг тепа соҳасида, ўнг елканинг тепа учлигида ва ияк қисмида тишланган жароҳатлар” ташхиси билан стационар даволаниш учун ётқизилган.

“Травматология ва нейрохирургия бўлимида шошилинч равишда барча керакли муолажалар ўтказилди. Жумладан, қутуришга қарши антирабик ваксина қўлланилиб, жароҳатларга бирламчи жарроҳлик ишловлари берилди”, – дейди муассаса бош шифокори Д. Сабиров.

Бемор муассасага олиб келинган вақтда умумий аҳволи ўрта оғирликда баҳоланган. Ҳуши жойида бўлса-да, безовта ва қўрқув аломатлари кўзга ташланган. Бош соҳаси рентген ва МСКТ текширувларидан ўтказилган. Патологик синиш аломатлари кузатилмаган. Ёш бемор нейрохирург, неврапатолог ва педиатр каби қатор мутахассислар томонидан консултация қилинган.

Шунингдек, унда қўшимча тарзда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши белгилари бўлгани учун кўкрак қафасининг рентгенографияси текшируви ўтказилган. Педиатр томонидан “Ўткир респиратор инфекция. Фарингобронхит” ташхиси қўйилиб, даволашни давом эттириш ва жароҳатларини назорат қилиб туриш мақсадида торакал жарроҳлик бўлимига ўтказилган. Ҳозир болакайнинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли. Даво муолажалари режа асосида давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморнинг аҳволини назоратга олган. 2-сонли клиник шифохонанинг травматология ва нейрохирургия бўлими бошлиғи Исмат Ниғматов ҳамда Республика бош рабиологи Саидворис Ғаниев томонидан беморнинг ҳолати мунтазам тарзда текшириб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026
Дунё ёш парламентарийлари Самарқандда жамланади.

Дунё ёш парламентарийлари Самарқандда жамланади.

4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси бўлиб ўтади. Анжуманда 183 мамлака…
16:30 / 28.08.2026
Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

Бугун Президент Мустақиллик байрами тадбирида иштирок этади

28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бў…
09:49 / 28.08.2026
Испанияда минглаб одамлар "помидорлар жанги" фестивалида қатнашди

Испанияда минглаб одамлар "помидорлар жанги" фестивалида қатнашди

Испаниянинг шарқидаги Бунол шаҳрида анъанавий Ла Томатина фестивали бўлиб ўтди. Унда 20 мингдан ортиқ киши кўчаларда бир-бир…
10:37 / 27.08.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб к…
09:36 / 28.08.2026
“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ҳамда айрим ҳарбий-спорт мусобақалари ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш у…
10:23 / 28.08.2026
Испаниядаги музейдан 10 килограммлик қадимий хазина ўғирланди

Испаниядаги музейдан 10 килограммлик қадимий хазина ўғирланди

27 август куни эрталаб номаълум шахслар Испаниянинг Вилена шаҳридаги МУВИ музейига бостириб кириб, 3 минг йилдан ортиқ тарих…
09:56 / 28.08.2026
Қорақалпоғистонда 5,11 миллиард долларлик майнинг ва дата-марказ лойиҳалари амалга оширилмоқда

Қорақалпоғистонда 5,11 миллиард долларлик майнинг ва дата-марказ лойиҳалари амалга оширилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 5,11 миллиард доллар бўлган учта майнинг ва учта дата-марказ қурилмоқда. Бу ҳа…
10:33 / 27.08.2026
27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19…
17:15 / 26.08.2026
Шавкат Мирзиёев Непал Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Непал Президентига ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб к…
09:39 / 28.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!