ЎзЛиДеПнинг навбатдаги Конгрессига тайёргарлик доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари партия кенгашларининг конференциялари бўлиб ўтди. Уларда партия электорати доирасини кенгайтириш, жамиятнинг янги ижтимоий қатламлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бугун жамиятимизда янги иқтисодий ва ижтимоий қатламлар шаклланмоқда. Шу боис ЎзЛиДеП аҳолининг кенг қатламлари билан ишлаш, уларнинг манфаатларини ифода этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.
Конференцияларда тадбиркорлар ва фермерлар билан бир қаторда, таълим, тиббиёт, спорт соҳаси вакиллари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, стартапчилар, малакали мутахассислар, ёшлар ва ишбилармон хотин-қизлар билан тизимли ишлаш зарурлиги таъкидланди.
Зеро, электоратни кенгайтириш фақат партия аъзолари сонини ошириш эмас, балки жамиятнинг турли қатламлари манфаатлари ва ташаббусларини сиёсий майдонда ифода этиш демакдир. Конференцияларда билдирилган таклифлар партиянинг келгуси фаолиятида ўз аксини топади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!