2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 73 581 та янги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 4 101 тага ёки 5,9 фоизга кўп. Ҳисоб-китобларда деҳқон ва фермер хўжаликлари инобатга олинмаган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп янги тадбиркорлик субъектлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган — 16 611 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (7 894 та) ва Хоразм вилояти (6 534 та) қайд этилган.
Бошқа ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
Самарқанд вилояти — 5 827 та;
Фарғона вилояти — 5 324 та;
Қашқадарё вилояти — 4 646 та;
Сурхондарё вилояти — 4 109 та;
Андижон вилояти — 3 845 та;
Жиззах вилояти — 3 837 та;
Бухоро вилояти — 3 708 та;
Наманган вилояти — 3 678 та;
Қорақалпоғистон Республикаси — 3 335 та;
Навоий вилояти — 2 290 та;
Сирдарё вилояти — 1 943 та.
Статистик маълумотларга кўра, янги тадбиркорлик субъектларининг энг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!