Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
“Ўзенергоинспексия” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган текширувда фуқаро Г.А.га тегишли, талабалар турар жойи сифатида фойдаланилаётган бино электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари уланган ҳолда электр энергиясидан фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 576 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!