Қашқадарё вилояти Қарши туманида умумий қиймати 24 млрд 812,8 млн сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат тезкор тадбир чоғида фуқаронинг телефони холислар иштирокида кўздан кечирилганда аниқланган. Телефонга ўрнатилган Binance иловаси орқали криптоактивлар сотиб олингани, ўтказилгани ва айирбошлангани маълум бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!