Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмайер Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиш учун Доҳага борди ва уни аэропортда кутиб олиши керак бўлган расмийлар кечиккани ёки атайлаб келмагани учун самолёт трапида ярим соат кутишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Bild” газетаси хабар берди.
Тасвирлардан кўринадики, Штайнмайер самолёт трапида қўлини боғлаганча норози юз ифодаси билан эътирозини намоён этган. Газетанинг ёзишича, немис томони протокол хизмати раҳбарининг сўровига жавобан “Президент кутиб, вақт ўтказиш ўрнига аэропортда чой ичиши кераклиги айтилган, афтидан Штайнмайер буни қилишни истамаган, 30 даража иссиқ ҳавода деярли ярим соат давомида трапда кутишни афзал кўрган”, дейилган.
“Bild” нашрининг аниқлик киритишича, Қатар амири Фаластиннинг ХАМАС радикал ташкилоти билан гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича музокараларда муҳим воситачи бўлиб ишламоқда.
Аввалроқ Штайнмайер Исроилда расмий ташриф билан бўлиб, у ерда исроиллик ҳамкасби Исхаак Герцог билан учрашиб, ХАМАСга қарши курашда яҳудий давлати билан бирдамлигини билдирган эди. Кейин Штайнмаер Уммон ва Қатарга ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!