$
12178.85 UZS
49.84
146.54 UZS
-1.45
14053.18 UZS
84.2
31° Кечаси 18°

Си Цзиньпин ва Трамп ​​авиабазада учрашди

09:15 / 30.10.2025

Бугун Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги Кимхе ҳарбий авиабазасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Доналд Трампнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Трамп Цзиньпинни кутиб олиб, Пекин ва Вашингтон кўплаб масалаларда келишувга эришгани ҳамда бу йўналишда саммит давомида ҳам иш олиб борилишини таъкидлаган. Қўшма Штатлар раҳбари, шунингдек, Хитой билан савдо битими айнан шу учрашув якунида имзоланиши мумкинлигини истисно қилмаган. У ҳар доим Си Цзиньпин билан яхши муносабатларда бўлганини қайд этган. 

“Раис Си – буюк давлатнинг буюк етакчиси. Ишонаманки, биз узоқ йиллар давомида ажойиб муносабатларга эга бўламиз”, – дея қўшимча қилган Доналд Трамп. 

Си Цзиньпин ҳам Хитой ва АҚШ бир-бирига ёрдам бериб, муваффақият ва фаровонликка эришиши мумкинлигини айтган.

Шунингдек, Хитой Раиси мамлакатининг ривожланиши ва тикланиши Трампнинг “Американи яна буюк давлатга айлантириш” мақсадига зид эмаслигини таъкидлаган. 

“Мен Президент Трамп билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрман, бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар учун мустаҳкам пойдевор ва мамлакатлар ривожи учун қулай шароитлар яратади”, – деган Си Цзиньпин. 

Маълумот учун, икки давлат етакчиси Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитида иштирок этмоқда. APEC 1989 йилда ташкил этилган бўлиб, 21 та мамлакат иқтисодиётини бирлаштиради. У халқаро ташкилот мақомига эга бўлмаса-да, минтақада савдо ҳамкорлигини ривожлантириш учун муҳим майдон ҳисобланади. 2025 йилда саммитга раислик қилиш ҳуқуқи Жанубий Кореяга ўтган.

 


Жаҳон


														
														Ким Чен Ин КХДР президенти лавозимига қайта сайланди

Ким Чен Ин КХДР президенти лавозимига қайта сайланди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат президенти лавозимига қайта сайланди, деб хабар бермоқда Кореянинг Марказий телеграф агент…
09:24 / 23.03.2026

														
														Эроннинг Исроилга тунги зарбалари натижасида 160 дан ортиқ киши жароҳатланган

Эроннинг Исроилга тунги зарбалари натижасида 160 дан ортиқ киши жароҳатланган

Исроил расмийлари маълумотига кўра, ҳужумлар натижасида Арадда 84 киши, Димонада 78 киши жароҳатланган. Ушбу икки шаҳар Неге…
18:52 / 22.03.2026

														
														Покистон терроризм марказига айланмоқдами?

Покистон терроризм марказига айланмоқдами?

Глобал терроризм индекси эълон қилинди.
15:50 / 22.03.2026

														
														Кремль Оқ уйга разведка алмашувини тўхтатишни таклиф қилди

Кремль Оқ уйга разведка алмашувини тўхтатишни таклиф қилди

Шунга қарамай, бундай таклиф Европа дипломатларини хавотирга солган. Улар Москва Европа ва АҚШ ўртасига низо солишга уринаёт…
09:06 / 22.03.2026

														
														Эронда энг йирик 10 млн риал номиналдаги банкноталар муомалага киритилди

Эронда энг йирик 10 млн риал номиналдаги банкноталар муомалага киритилди

Эндиликда бу Эронда муомалада бўлган энг йирик номиналли банкнота бўлиб, февраль бошида чиқарилган 5 миллион риал (3,8 долла…
16:40 / 21.03.2026

														
														АҚШ Эрон нефтига қўйилган санкцияларни вақтинча бекор қилди

АҚШ Эрон нефтига қўйилган санкцияларни вақтинча бекор қилди

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг айтишича, аллақачон кемаларга юкланган Эрон нефти ва нефть маҳсулотларини етказиб беришга…
14:14 / 21.03.2026

														
														АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти қиймати 25 млрд доллардан ошди

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти қиймати 25 млрд доллардан ошди

Маълумотларга кўра, Қўшма Штатларнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти қиймати аллақачон 25 млрд доллардан ошган. Ушбу кампания …
08:06 / 21.03.2026

														
														АҚШда Трамп тасвири туширилган эсдалик тангалар чиқарилади

АҚШда Трамп тасвири туширилган эсдалик тангалар чиқарилади

АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Доналд Трамп тасвири туширилган 24 каратли эсдалик олтин танга federal сан…
15:38 / 20.03.2026

														
														ФИФА Фаластин шикояти ортидан Исроилга санкция қўллади

ФИФА Фаластин шикояти ортидан Исроилга санкция қўллади

Исроил футбол ассоциациясига (ИФА) 150 минг швейсария франки миқдорида жаримага тортилди.
15:21 / 20.03.2026

														
														Исроил мусулмонларга Ал-Ақсо масжидида ҳайит намозини ўқишга рухсат бермади

Исроил мусулмонларга Ал-Ақсо масжидида ҳайит намозини ўқишга рухсат бермади

Исроил ҳукумати Рамазон ойи бошидан буён Ал-Ақсо мажмуасига киришни чеклаб қўйган.
14:26 / 20.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

Бугун, 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Паяриқ туманида қайтадан бунёд этилган Имом Бухорий мажмуаси…
15:46 / 19.03.2026
Покистон терроризм марказига айланмоқдами?

Покистон терроризм марказига айланмоқдами?

Глобал терроризм индекси эълон қилинди.
15:50 / 22.03.2026
Ўзбекистон МТЖ ФИФА кунларидаги йиғинида иштирок этувчи таркибини эълон қилди

Ўзбекистон МТЖ ФИФА кунларидаги йиғинида иштирок этувчи таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро томонидан март ойида бўлиб ўтадиган йиғинга жалб этилган футбо…
16:09 / 21.03.2026
Икки ойда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар чет элга сафар қилган

Икки ойда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар чет элга сафар қилган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 49,3 минг нафарига ошган.
11:06 / 22.03.2026
Тошкент–Чорвоқ йўналишида автобуслар қатнови тикланади

Тошкент–Чорвоқ йўналишида автобуслар қатнови тикланади

23 мартдан бошлаб Тошкент–Чорвоқ йўналишидаги мавсумий автобус ҳаракати қайта йўлга қўйилади.
10:45 / 20.03.2026
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибидаги илк совринини қўлга киритди

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибидаги илк совринини қўлга киритди

Ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринига эга чиқди.
09:12 / 23.03.2026
АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти қиймати 25 млрд доллардан ошди

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти қиймати 25 млрд доллардан ошди

Маълумотларга кўра, Қўшма Штатларнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти қиймати аллақачон 25 млрд доллардан ошган. Ушбу кампания …
08:06 / 21.03.2026
АҚШда Трамп тасвири туширилган эсдалик тангалар чиқарилади

АҚШда Трамп тасвири туширилган эсдалик тангалар чиқарилади

АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Доналд Трамп тасвири туширилган 24 каратли эсдалик олтин танга federal сан…
15:38 / 20.03.2026
Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотлар мусодара қилинди

Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотлар мусодара қилинди

Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу маҳсулотларнинг умумий баҳоси 33,5 млрд сўмни ташкил этади.
16:10 / 19.03.2026
Исроилнинг Эрондаги тартибсизликларга таяниши самара бермади – ОАВ

Исроилнинг Эрондаги тартибсизликларга таяниши самара бермади – ОАВ

Газетанинг ёзишича, Америка разведкаси можаро бошланишидан олдин ҳам Эрон ҳукуматининг бутунлай қулаши эҳтимолини нисбатан п…
12:38 / 23.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!