Навоий вилоятида юк автомашинасини жарима майдонидан чиқариб олиш мақсадида ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчи қўлга олинди. Маълум бўлишича, Кармана туманидаги доимий ЙПХ масканида текширув вақтида самарқандлик ҳайдовчи юк автомашинасини рухсатномада кўрсатилган йўналишдан четга чиққан ҳолда бошқаргани аниқланган.
Шу сабаб унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш майдонига жойлаштирилган. Кейинчалик ҳайдовчи баённомани ҳал қилиб бериш ва автомашинани жарима майдонидан чиқариш эвазига масъул инспекторга минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.
Тезкор тадбир давомида у пулнинг бир қисми — 7 миллион 100 минг сўмни бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!