2026-йилдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобилларни утилизатсияга топширишнинг янги тизими жорий этилади. Янги тартибга кўра, эскирган транспорт воситалари давлат томонидан бозор қийматида харид қилиб олинади. Автомобил эгалари учун икки турдаги компенсатсия механизми таклиф этилади. Фуқаролар маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобил хариди учун электрон ваучер олишлари ёки ушбу ваучер қийматини пул шаклида қабул қилишлари мумкин бўлади.
Қайд этилишича, электрон ваучер янги автомобил харидида бошланғич тўлов сифатида қўлланилади. Қолган маблағни эса имтиёзли шартлар асосида муддатли тўлов орқали қоплаш имконияти яратилади. Мазкур тизим эскирган транспорт воситалари сонини қисқартириш, экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда автопаркни янгилашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!