Бастакор Султонали Раҳматов санъатдан воз кечган ижодкорлар ҳақида сўз юритиб, уларнинг айримларини танқид қилди. У санъатнинг ҳаром эканлиги ҳақидаги фикрга муносабат билдирган.
"Оллоҳдан берилган неъмат ҳаром бўладими? Санъатни ташлаганлар бор 3-4 та, энг катта гуноҳни улар қилишган. Улар қачондир жавоб ҳам берар. Чунки бу Худодан берилган неъмат. Менга мусиқаларимни ҳам Худо беряпти. Мен бу нарсаларга кўп марта амин бўлганман. Сардор санъатни ҳаром деб ташлаб кетди.
Жаҳонгир Отажонов санъатга қайтганига хурсанд бўлгандим, "Барибир президент бўламан" деб яна бошлаётган экан. Ўша-ўша экан ҳали ҳам. Мияси ачиган уни. У кичкина жойда директор ҳам бўла олмайди. Бунинг учун ақл керак, ақлли одам жимгина чиқади. Раҳбар бўлишни истаган одам бошқаларни бундай ёмонламайди", деди бастакор.
Султонали Раҳматов президент бўлиш учун томоша уюштирмасдан ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!