Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда «Д.В.» АЖнинг маркетинг ва савдо-сотиқ масалалари бўйича собиқ раҳбари Ф.Д. корхонанинг жами 573,1 млн сўм маблағини ипотека шартномаси асосида олинган уй-жойига тўлов учун ҳамда ўзига иш ҳақи сифатида ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!