Обаманинг таъкидлашича, Вашингтонда махфий маълумотларни яшириш тизими унчалик кучли эмас. Шу сабабли, агар ҳукумат қўлида ҳақиқатан ҳам ўзга сайёраликларга оид далиллар бўлганида, бу маълумот аллақачон жамоатчиликка сизиб чиққан бўларди.
“Қасам ичаман, қайсидир қўриқчи аллақачон ўзга сайёралик билан селфи қилиб, уни севгилисига юборган бўларди”, — деди Обама ҳазил аралаш.
Собиқ президент йил бошида подкастлардан бирида ҳам ўзга сайёраликлар мавжуд бўлиши мумкинлигини, бироқ уларнинг Ерга келганига ишонмаслигини айтганди.
Шунингдек, Обама машҳур “51-ҳудуд” ҳақида ҳам фикр билдириб, у ерда ўзга сайёраликлар сақланаётгани ҳақидаги гапларни рад этди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!