Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг тегишли буйруғи билан Хидайходжаев Жаҳонгир Исамутдинович Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
Хидайходжаев Жаҳонгир Исамутдинович 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
Шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда, жумладан, 2019–2022 йилларда вазир маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг аввалги раҳбари Афзал Ирматов Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбланиб, ҳибсга олинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!