Telegram асосчиси Павел Дуров кеча, 24 август куни Францияда ҳибсга олинди.
Хабар қилинишича, у Озарбайжондан Парижга ўз шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
У Telegram'да модерациянинг йўқлиги, ушбу тармоқда содир бўлаётган ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, болалар порнографияси ва фирибгарлик ва бошқа айбловлар учун қидирувга берилган. Дуров француз ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмагани сабабли унга ҳибсга олиш ордери берилган.
Агар Telegram асосчисига қўйилган айблар исботланса у 20 йилга қамалиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!