Telegram жамоаси биринчи марта мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига жавоб қайтарди ва унинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини маълум қилди, деб ёзади “Zakon.kz”.
“Telegram бош директори Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ, у тез-тез Европа бўйлаб саёҳат қилади, унинг суиистеъмоли учун жавобгарликни платформа ёки унинг эгаси деб даъво қилиш бемаъниликдир”, — деди Telegram.
Постда, шунингдек, Telegram Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан, дезинформация ва ноқонуний контентга қарши кураш бўйича қатъий қоидаларни назарда тутувчи Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга (ДСА) мувофиқ келиши таъкидланган.
Жамоа Дуровнинг Парижда ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият ҳал қилинишини кутаётганини қўшимча қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!