$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

“Телекоммуникация хизматлари операторларини огоҳлантирамиз” – Рақобат қўмитаси

11:21 / 09.10.2024

Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида телекоммуникация хизматлари бўйича 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш натижасида ортиқча олинган (ҳисобланган) 115 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланди.

Мурожаатларда асосан, алоқа сифатининг қониқарсизлиги, ҳисоб-китобларнинг нотўғри юритилиши ва ортиқча қарздорлик ҳисобланиши, абонент розилигисиз қўшимча хизматларга ҳамда реклама мақсадидаги СМС-хабарлар юборилаётганлиги, шу жумладан, пуллик контент хизматларга улаб қўйилганлиги, қўшимча молиявий ва савдо хизматлари кўрсатишда шартнома шартларини ва товар етказиб бериш муддатларини бузилиши, хизмат нархларининг ва тариф шартларининг ўзгарганлиги (ошиши) каби муаммолар билдирилган.

Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида, телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи субъектлар, шу жумладан, мобил алоқа операторларини ОГОҲЛАНТИРГАН ҳолда қонунчиликда белгиланган мажбуриятлари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини эслатиб ўтади.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт ҳисобланиб, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

“Реклама тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш чоғида рекламани тарқатишга фақат, башарти абонент олдиндан розилик берса, йўл қўйилади.

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш Қоидаларига мувофиқ, мобил алоқа хизматларини тақдим этишда хизматларнинг пуллик эканлиги тўғрисида абонентларни олдиндан хабардор қилмасдан айрим пуллик хизматлар учун тўлов ундирилган ҳолда ушбу хатти-ҳаракат кўрсатилмаган хизматлар учун ундирилган тўловга тенглаштирилади ҳамда оператор (провайдер) абонентни алоҳида ҳақ эвазига кўрсатиладиган қўшимча телекоммуникация хизматларидан фойдаланишга мажбурлашга ҳақли эмас.

“Рақобат тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, устун мавқега ёки устун музокара кучига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бир гуруҳ шахсларнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлари устун мавқени ёки устун музокара кучини суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади ҳамда тақиқланади.

Юқоридагиларга асосан, Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш мақсадида, телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи субъектларни, шу жумладан мобил алоқа операторлари ва контент хизматларни тақдим этувчи субъектларни амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этган ҳолда фаолият олиб бориш юзасидан қатъий огоҳлантиради.


Лайфстайл


														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

														
														Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт”…
12:17 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват…
14:54 / 16.10.2026
Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек …
09:49 / 16.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуё…
15:36 / 16.10.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ходимларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва кўрилган чораларни кузатиш механизмлари йўлга қўйилади.
09:14 / 16.10.2026
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026
Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тилларни, жумладан, шарқ тилларини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида “Teach for Uzbeki…
09:19 / 16.10.2026
Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 1,7 гектар майдонда фавворали сунъий кўл қурилиши бошланди. Лойиҳа …
16:39 / 15.10.2026
Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда янги электр станциялари билан бир қаторда электр…
15:03 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!