АҚШ Олий суди Техас ҳукуматига яқинда қабул қилинган энг қаттиқ иммигратсия қонунларидан бирини амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда “ББC неwс” хабар берди.
Қайд этилишича, бу полицияга Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган шахсларни ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш имконини беради. Оқ уй қонунни конституцияга зид деб атаган. АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш федерал жиноят ҳисобланади, аммо бундай ишлар одатда фуқаролик қонунчилигига биноан иммиграция судларида кўрилади.
Техасда СБ4 қонунининг баҳсли бўлишининг сабабларидан бири шундаки, судлар аввалроқ алоҳида штатлар эмас, балки фақат федерал ҳукумат иммиграция қонунларини қўллаши мумкин, деган қарорга келган.
СБ4 маҳаллий полицияга чегарани ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган ҳар қандай одамни тўхтатиш ва ҳибсга олиш ваколатини беради. Жазолар орасида қамоқ ёки 2000 долларгача жарима ҳам бор.
АҚШдан депортация қилинганидан кейин Техасга ноқонуний равишда кирганлар учун жазолар анча қаттиқроқ бўлади. Хусусан, шахснинг иммиграция тарихи ва жиноий келиб чиқишига қараб 20 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!