Аввалроқ, “Пискент туманида қутурган итларни ов қуроли билан отган шахслар”нинг видеоси интернетда катта шов-шув кўтарган эди.
Шундан сўнг, бунинг ортидан айрим норасмий Telegram каналлар томонидан вилоят бўйлаб бошқа шаҳар-туманлардан ҳам шу мазмундаги хабарлар тарқатилган. ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу мазмундаги хабарлар “фейк” ҳисобланади.
Шу ўринда ИИБ ахборот хизматидан эслатма:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 202/2-моддаси — Ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғида тарқатиш — эллик бараваридан юз бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят Кодексининг 244/6 моддаси — Шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса — икки юз бараваригача жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!