Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги каналлардан бирида эшак гўшти оқиб келгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги изоҳ берди.
“Оққўрғонда 13 та эшакни ичак-чавоқлари ва суяклари ташлаб кетилган ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари бошланди” – дейилади хабарда.
Аниқланишича, воқеа туманнинг “Қўрғонтепа” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Маҳалла аҳолиси ва масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳуқуқбузарларни аниқлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!