Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида рухсатнома олиш ҳамда нафақа тайинлаш билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар аниқланган.
Тошкент вилоятида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти фуқародан оилавий боғча очиш учун санитария талаблари бўйича рухсатнома тайёрлаб бериш эвазига 1,5 млн сўм ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича ижобий хулоса олиш учун 200 АҚШ доллари талаб қилган. У пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида ундан 200 доллар олган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспекторининг ҳам ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида яшовчи аёл бошқа бир фуқарога ёшга доир нафақани расмийлаштиришда ёрдам бериш учун иш стажини сунъий ошириб бериш эвазига 7 млн сўм олаётганида ушланган.
Аниқланишича, у бу ишни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик тизимида фаолият юритувчи ўғли орқали амалга оширишни режалаштирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!