Қозоғистон 2027-йилдан бошлаб Россиядан электр энергияси импорт қилишни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Сунгат Есимханов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, барча режалаштирилган энергетика объектлари ўз вақтида ишга туширилса, мамлакат ички талабни мустақил равишда қоплай олади. Бунинг учун атом электр станцияси қурилиши якунланишини кутиш шарт эмас.
Расмий маълумотларга кўра, 2025-йилда Қозоғистонда 123,1 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, истеъмол эса 124,6 млрд кВт/соатни ташкил этган. Ҳозирда танқисликнинг бир қисми Россия импорти орқали қопланмоқда. Шу билан бирга, импорт қилинган электр энергиясининг бир қисми Қирғизистонга қайта экспорт қилинаётгани ҳам қайд этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!