5 май куни соат 16:25 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Маълум қилинишича, М. Улуғбек кўчасида ҳаракатланиб келаётган “Equinox” русумли автомобилнинг 73 ёшли ҳайдовчиси соғлиғи ёмонлашгани сабаб бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта автомобилларга бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Бироқ жами 15 та транспорт воситаси техник шикастланган. “Equinox” ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!