АҚШ президенти Доналд Трамп Форс кўрфазида амалга оширилаётган “Озодлик лойиҳаси” операцияси қисқа муддатга тўхтатилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мазкур қарор Эрон билан эҳтимолий тинчлик келишуви имкониятларини баҳолаш мақсадида қабул қилинган. Операция, шунингдек, музокараларда воситачилик қилаётган Покистон илтимосига биноан тўхтатилмоқда.
Трамп Truth Social саҳифасида бу қарорни “улкан ҳарбий муваффақиятлар” ва музокаралардаги “сезиларли ютуқлар” билан изоҳлади. Шу билан бирга, блокада сақланиб қолиши таъкидланди.
Мазкур баёнот фонида Осиё бозорларида савдолар очилиши билан нефть нархлари бироз пасайди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эса операция мудофаа характерига эга эканини билдириб, Вашингтон келишувга эришишни устувор деб билаётганини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Ҳўрмуз бўғозида кемаларга ҳамроҳлик қилиш операциясига минглаб ҳарбийлар, самолётлар ва ҳарбий кемалар жалб этилганини маълум қилган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!