Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент шаҳрида автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритувчи 2 та МЧЖ томонидан ижарага олинган омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилади.
Натижада, бошқа товарлар ниқоби остида мамлакатга ноқонуний импорт қилинган, акциз маркаси бўлмаган “Милано”, “Монд”, “Эссе”, “Зумеррет” каби жами 29 номдаги 1 млн 963 минг 964 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4 номдаги 807 кг озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу маҳсулотларнинг умумий баҳоси 33,5 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!